9K28Telegramda ochish
2019 йил учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича позицияси эълон қилинди. Экспертлар учун ҳам, кенг халқ оммаси учун ҳам жудаям фойдали ва сифатли маълумотлар мавжуд. Эътиборли жиҳати, янги даврнинг энг муваффақиятли йили ҳисобланган 2019 йилда, масалан, олтинсиз экспорт хажми 2014 йил даражасига етмаган. Ёки Ўзбекистонга пул ўтказмалари хажми миграция географияси ҳадсиз кенгайганига қарамай 2019 йилда 2014 йил даражасидан паст бўлган. Ҳа дарвоқе, ташқи қарзлар тўлови бўйича келаси йиллардаги энг катта юклама 2020 йилга тўғри келади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin