21K83Telegramda ochish
Савдо-саноат палатаси бизнес юритишда дуч келинаётган тизимли камчиликларни аниқлаш учун сўровнома ўтказганди. Бугун сўровнома натижалари эълон қилинибди. Cўровномада 2 мингдан ортиқ тадбиркор иштирок этган. Тадбиркорлар давлат ташкилотлари фаолияти, банк ва солиқ тизими, шунингдек, инфраструктура билан боғлиқ муаммоларни қайд этишган. Натижаларга назар ташласак, овоз бериш жараёнида қатнашган респондентларнинг 48 фоизи мурожаатлар ўз вақтида ҳал этилмаслигини айтган. 73 фоизи банкларда кредит фоизлари юқорилигини билдирган. Шунингдек, бизнес вакиллари солиқ тизимида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатиб ўтган. Хусусан, респондентларнинг 31 фоизи солиқ ходимлари масъулиятсизлигини, 29 фоизи рақамлаштириш жараёнида сусткашлик бўлаётганини, 28 фоизи эса шаффофлик етарли эмаслигини кўрсатиб ўтган. Батафсил маълумотлар билан инфографикалар орқали танишишингиз мумкин.

Arxivda shunga yaqin