22K111Telegramda ochish
Кир пуллар ва репутация ҳақида 2019 йил: «Қонун бўйича биз муассислар тўғрисида қўшимча маълумотларни талаб қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз инвесторлар маблағ киритиши учун шартлар қўямиз, лойиҳани амалга ошириш бўйича юридик мажбуриятларни зиммамизга олдик, ҳужжатларга имзо қўйдик ва улар ишлай олишади». «Бу компания кеча ёки кечадан олдинги кун ташкил этилгани муҳим эмас. Бироқ мен лойиҳа амалга оширилаётганини кўрсатишим мумкин. Улар ишни бошлади, улардан пулларни қаердан олганлари, улар банк орқали қандай келганини сўраш бизнинг ваколатимизга кирмайди. Энг асосийси — лойиҳа амалга оширилмоқда, энг асосийси — хориж компанияси бозоримизга маблағ киритмоқда. Агарда ҳар бир инвестордан бенифициарини сўрасак, Ўзбекистон дарвозасини ёпаверсак бўлади, бу ерга ҳеч ким келмайди». 2023 йил: "мактаб ва боғчаларга "Антиструмин" йод препаратини етказиб бериш бўйича "тендерда ғолиб бўлган" "Samo" МЧЖ таъсисчиларидан бири Нодир Юнусов АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати томонидан қидирувга берилган. Улар одам савдоси ва фирибгарликда айбланган. Нодир Юнусов, шунингдек, Zuma-Pharma МЧЖ раҳбари ҳам саналади. Мазкур корхона "Паркент-Фарм" эркин иқтисодий зонасида фаолият юритади".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin