19K92Telegramda ochish
Сут ва сутни қайта ишлаш учун мўлжалланган "ТILLO DOMOR" хусусий корхонаси савдо бўлими директори Усмонбек Шарипов Президент олиб борган видеоселектор йиғилишида бевосита иштирок этгани ва унинг соҳага оид таклифлари йиғилишда кўтарилганини таъкидлади. "Биз томонимиздан билдирилган таклифлар давлат раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда кўтарилди. Таклифларимизнинг барчаси Президент нутқида ўз ифодасини топгани учун якунда савол беришимга ёки таклиф беришимга ҳожат ҳам қолмади. Муаммоли мавзулар юзасидан қилган мурожаатларимиз Президентга қадар етиб бораётганидан қувондим. Президент биз билан бирга эканлигидан хурсандман. Биз ҳам бор куч-ғайратимиз билан уларга камарбаста бўлишга интиламиз", – деди Шарипов. Давлат раҳбари мажлисда йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат беришини айтиб ўтган эди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin