Таъбир жоиз бўлса, Sulton tex group ХК кластерининг экспроприацияси 2003 йилда Россияда ЮКОСнинг тортиб олиниши сингаридир.
Бу сувайирғич.
Sulton tex group ХК кластери экспроприацияси амалда юз берса Ўзбекистонда бирон бир мулкдор ўзини хавфсиз ва ҳимояланган деб ҳисобламаса бўлаверади. Чунки эртага бу воқеалар ҳақини сўраган ва талаб қилган ҳар бир мулкдор билан юз бериши мумкин.
Чунки ижро ҳокимияти ўзбошимчалигини тия оладиган мустақил суд ҳали шаклланмаган.
Чунки ижтимоий фикр мулкдорларга, айниқса йирик мулкдорларга нисбатан симпатияда эмас.
Чунки дастлабки капитални яқин ўтмишда қай тарзда шакллангани бўйича ҳар бир мулкдорга нисбатан саволлар ва пробеллар бор. Ва мулкдорлар "ёқмай қолган" ва "ҳақини талаб қилган" пайтда исталганига нисбатан ишлатиш мумкин.
@the_bakiroo