16K46Telegramda ochish
Мажбурий меҳнат, айниқса қишлоқ хўжалигида мажбурий меҳнат ҳолатлари билан кейинги 3 йилда фаол кураш олиб борилмоқда. Бу нафақат мамлакат репутацияси, балки иқтисодий самарадорлик масаласи ҳам. Қул меҳнати самарасиз бўлгани сингари, мажбурий меҳнат ҳам нисбий афзалликда, сифатда, натижада эркин танлов асосидаги меҳнатга ютқазаверади. Лекин ўтган 3 йилда биз мажбурий меҳнат сабабларини эмас, унинг оқибатларини бартараф этаётгандекмиз. Пахта етиштиришда мажбурий меҳнат ундаги ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги қуйидаги асосий носозликларга боғлиқ, улар бартараф этилмагунча мажбурий меҳнат турли гибрид ё ниқобланган кўринишда давом этаверади: Биринчидан, давлат фермерларни пахта етиштирувчи эмас, биринчи навбатда солиқ тўловчи сифатида кўриши керак. Мисол учун, колбаса ишлаб чиқарувчилар давлатга колбаса ишлаб чиқаргани учун эмас, солиқ тўловчи бўлгани мақомида муҳим. Пахта масаласидаям шундай бўлиши лозим. Иккинчидан, пахтага нисбатан давлат буюртмаси буткул бекор қилиниши лозим. Қанча ва қаерга пахта экилиши, қандай нав, қандай тола узунлиги - буларнинг ҳаммасини бозор ҳал этиши зарур, бюрократия эмас. Ишонинг, бозор қисқа муддатда фермерларга ҳокимлардан кўра каррасига сифатли ва манфаатли сигнал беради. Учинчидан ва энг асосийси, мулкчилик масаласи аросатлиги ва исталган вақтда ер тортиб олиниши шароитида ҳеч қайси фермер технологик ишлаб чиқаришга, хусусан механизациялашга пул тикмайди. Вазият ҳозиргидек қолар экан пахта далаларимизда машиналар одам ўрнини эгалламайди. Демак, давлат 49 йил фермерга ерни фойдаланишга бердими, 49 йил унга тегмаслиги лозим. Албатта, юқоридагилар мутлақо шахсий фикрлар. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin