9.8K23Telegramda ochish
Навальный ва мигрантлар Кремль пропагандаси томонидан меҳнат мигрантлари учун олабўжи сифатида кўрсатиб келинадиган Алексей Навальный таклиф этилаётган Беш қадам дастури доирасида нафақат маҳаллий аҳоли, балки мигрантларга ҳам пулли ёрдам кўрсатиш кераклигини айтмоқда. Навальныйга кўра, мамлакат меҳнат мигрантларини қабул қилганми, демак улар бўйича масъулият ва жавобгарликни зиммасига олиши лозим. Эслатиб ўтамиз, бир неча юз миллиард долларлик захираларга эга бўлган Россия карантин шароитида аҳолига бевосита пулли ёрдам кўрсатишдан воз кечган, карантин даврида ёлланма ишчилар олдидаги ижтимоий масъулият иш берувчилар зиммасига юклатилган ҳолда қолмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin