11K68Telegramda ochish
Дудь'нинг фильмида энг кўп такрорланган давлат номи қайси? Топдингиз! Бу Белорусь! Белорусь IT соҳасида Калифорнияга, Бангалорга айланаётганини 2-3 йил муқаддам бевосита эшитган ва гувоҳи ҳам бўлган эдим. Нима деб ўйлайсиз, белорусларнинг муваффақияти нимада? Нега илгари "Европанинг энг охирги диктатори" дея аталган Лукашенко етовидаги давлатда бундан инқилобий воқелик берди. Чунки давлат алоҳида, кимгадир қайсидир вазифани мана шу иш билан фақат сен шуғулланасан, деб топширмади. Давлатнинг энг асосий вазифаси ўрта аср феодалларидек у ёки бу соҳани кимгадир тортиқ қилиш ёки кимгадир тортиб олиб бериш эмас, рақобат муҳитини яратиш экани тушуниб етилди. Умуман олганда, барча муваффақиятли иқтисодий мактаблар тарихларида, бу мактаблар демократияга хизмат қилганми ёки диктатураларга, фарқи йўқ, давлат рақобат муҳитини яратиши кераклиги постулат сифатида ёзиб қўйилган. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin