Бугундан бошлаб Белорусда IT соҳаси вакиллари учун даромад солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинди
Александр Лукашенконинг сохта сайловлар орқали ҳокимиятни эгаллаб олишига тинч қаршилик кўрсатган белорусликларнинг энг олд қаторида IT соҳаси вакиллари бўлди. Лукашенко эса уларга берилган солиқ ва бошқа преференцияларни бекор қилиш билан жазо қўллагандек бўлаяпти. Албатта бундан Белорусь ва Лукашенконинг ўзи ютқазади.
IT соҳаси 2020 йилгача Белорусь ЯИМининг 7%дан ортиғини ташкил этган.
Шу муносабат билан белоруслик дастурчилар Украина, Польша, Литва ва Латвиядан янги иш жойлари ва буюртмалар қидиришни бошлаган.
Уларни хусусан, Ўзбекистонга жалб қилиш ҳам мумкин. Масалан, IT соҳаси бўйича барча солиқларни бекор қилган ҳолда. Ёмон бўлмасди.
@the_bankiroff