Laziz Hamidov kanalidan
"Бугун Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди."
Ўзи умуман, рус босқинчиларига аталган бутхонанинг таъмирланиши, давлат идораларида ҳужжатлар ўзбек тилида ҳам юритилиши мажбурий қилинишига қарши эътирозлар фонида Шавкат Раҳмоннинг қуйидаги шеъри xаёлга келди, бир ўқинг, жуда пурмаъно:
Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик,
ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?
Ўтганлар бари бек,
қолган жавдирар,
гарданда кўринмас ғуллар шалдирар,
меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,
ўз беким ерида юрсак майлиму?
Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?
Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,
тафаккур сасиган,
руҳлари сўлган,
уруғлар айниган тап-тақир чўлда
ўз беким давлатин қурсак майлиму?
Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат,
ҳануз давом этар маккор тижорат,
билмадим, қаердан ушбу жаҳолат,
нега сиз бўлмайсиз сира хижолат?
Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!
Каналга аъзо бўлиш: @lazizhamidov