Фундаментал бўлмаган омиллар таъсири, хусусан аҳоли ва тадбиркорларнинг карантин чекловлари босқичма-босқич бекор қилиниши билан боғлиқ умидлари натижаси ўлароқ ўзбек сўмининг барқарорлиги ва бироз мустаҳкамланиши кузатилмоқда.
Назаримизда, агар қандайдир фавқулодда воқелик юз бермаса, ушбу тенденция қисқа истиқболда сақланиб қолади.
Бу қисқа истиқболда, регулятор бир неча кун аввал таъкидлаганидек, сўмдаги омонатлар яна валютадаги омонатларга нисбатан нисбий афзаллик ҳосил қилиши мумкин.
Ва ноаниқликлар ҳали умуман бартараф бўлмаганини инобатга олинг, мажбуриятларингизни валютада шакллантирманг.
@the_bakiroo