Имтиёзли кредит ажратиш каррасига қисқарган. Энди ундан воз кечиш керак
Давлат ўз ижтимоий сиёсатини имтиёзли кредитлар канали орқали амалга ошириши хато эканлигини ҳаётимизда, тажрибамизда кўрдик, кўраяпмиз. Бу жараёнда маблағларни мақсадсиз сарфлаш ва бюрократик тақсимлаш орқали аслида ижтимоий тенгсизликни яратилиши, ўзи касал банкларни янада касаллантираётгани яшириб бўлмас кўламларга етган.
Шу маънода, 2024 йилнинг дастлабки чорагида имтиёзли шартларда молиялаштириладиган Оилавий тадбиркорликка ажратилган кредитлар 2 баробардан кўпга қисқариб, атига 722,7 млрд.сўмни ташкил этгани яхши ишора.
Энди навбатдаги қадамда бу кулфатли зараркунанда моделдан бутунлай воз кечиш керак бўлади.