23K43Telegramda ochish
Энергосамарадорликка мисол қилиб Саудияни келтирган вазирга алоҳида илтимос бор! Интервьюда янги гаплар ва оғир саволларга жавоб бўлмагани билан, яхши тажрибалар ҳақида тўхталингани эътиборга молик. Хусусан, Мирзамаҳмудов энерготежамкор технологиялар ва ускуналарни ишлатиш, энергосамарадорликка эришиш йўлида Саудия Арабистонида қилинган ишлар ҳақида гапириб берган. Афсуски, Саудияда қилинган ишларни Ўзбекистонда ҳозирча амалга ошириб бўлмайди. Чунки, буни вазир биладими ё йўқми, Ўзбекистонда энергосамарадорликка бўлган ҳар қандай интилиш ҳаракатлар аждарҳо божлар билан жазоланади. Ҳурматли вазир, фикрларингиз самимий бўлса, унда собит ва узвий бўлиб, энергия самарадорлиги “А” ва ундан юқори тоифадаги маиший ва электр техникалари учун барча бож ва нотариф чекловлар олиб ташланишини ҳукуматга олиб чиқинг. Халқ учун ҳеч бўлмаса шу фойдали ишни талаб қилинг!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin