Тўлов тизими узлуксиз фаолият юритишига ёхуд кўрсатиладиган тўлов хизматларига таъсир қилса, Марказий Банк қуйидаги чоралардан бирини қўллайди:
- қонунбузарликни бартараф этиш муддатини кўрсатган ҳолда уни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма йўллайди;
- 5000 ЭКИҲгача бўлган миқдорда жарима солади;
-айрим операцияларни ўтказишни 6 ойгача муддатга чеклайди (тўхтатиб қўяди);
-лицензиянинг амал қилишини 3 ойгача муддатга тўхтатиб қўяди.
"Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасидан.
Лойиҳа 3945- Президент қарори доирасида ишлаб чиқилган, лекин ҳали қабул қилинмаган.