Уларда
Грузия ҳукумати карантиндан чиқишнинг 6 босқичдан иборат режасини амалга ошира бошлади.
Кечадан бошланган 1- босқичда енгил автомашиналарда ҳаракатланишга рухсат берилди. Улгуржи савдо ва очиқ осмон остидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорлари ҳам фаолиятини бошлади.
2 ҳафтадан кейин қурилиш компаниялари, автомойка ва автосервислар, маиший техника таъмири билан машғул бизнес фаолиятини тиклайди.
3- босқичда барча бошқа кўринишдаги ишлаб чиқариш ва таълимга рухсат берилади.
4- босқичда йирик савдо мажмуалари, очиқ осмон остидаги ресторанлар, гўзаллик салонлари учун тақиқлар бекор бўлади.
5- босқичда ёпиқ турдаги ресторан ва умумий овқатланиш корхоналарига рухсат тегади.
Ва ниҳоят 6- босқичда спорт мусобақалари, кўнгилочар муассасалар, меҳмонхоналар фаолиятини тиклашлари мумкин бўлади.
Ҳар бир босқич ўртасидаги оралиқ 2 ҳафтани ташкил этади. Энг асосийси - барча босқичларда жамоат жойларида ниқоб тақиш ва ижтимоий масофаланиш мажбурий бўлади.