
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси янги хизматларини сотишни бошлаган
Ўтган йил ноябрь ойида давлат раҳбарининг қарори билан "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси"га юклатилган вазифалар ижросини маълум қилмоқда. Айтилишича, тадбиркорлар учун кўчмас мулк ва асосий восита сотиб олиб беришни кўзда тутувчи "хизматлар ипотекаси" маҳсулотидан фойдаланиш истагида бўлган 28 та тадбиркорга 184 млрд сўмлик қарз маблағи берилиши арафасида турибди. 7 йилга 18 фоизлик ресурс — тадбиркор учун ажойиб имконият, фикримизча бу бўйича тарғибот ишларини кўпайтириб, кўпроқ талабгорларга ушбу маҳсулот ҳақида етказиш керак.
Компаниянинг яна бир маҳсулоти — "улуш киритиш асосида молиявий ёрдам бериш" хизмати учун ҳам аризалар келиб туша бошлаган. Бу хизмат тури ҳам тадбиркорлар учун жозибали — 7 йилга, 3 млрд сўмгача, фоизсиз қайтариш шарти билан инклюзив ресурс манбаига эга бўлишлари мумкин.
Тадбиркорлар учун тўғридан тўғри, бозордан анча арзон ресурс манбаи бўлган ушбу маҳсулотларга талабгорлар ҳақидаги рақамлар, фикримизча, ҳали бошланиши. Ҳозирги шароитда буни англаб етган тадбиркорлар сони кўпайиб, аста-секин ушбу хизматларга талаб ошиб бориши мумкин.
- https://t.me/huquqiyaxborot/14880@huquqiyaxborot
- https://t.me/edcomuz/163@edcomuz
- https://edcom.uz/uz/support/mortgage/edcom.uz
- https://edcom.uz/uz/support/contribution/edcom.uz
- https://t.me/edcomuz/164@edcomuz