28K96Telegramda ochish
Ўзбекистонда энди ногиронликни белгилашда янги рақамлаштирилган тизимга ўтилади Давлат раҳбари кеча ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда мазкур янги тизим ҳақида маълумот берилди. Бунда, ногиронликни белгилашда “тиббий модел” дан “ижтимоий модел” га ўтиш тартиби белгиланмоқда. Хусусан, дастлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида ҳамда 2025 йил 1 сентябрга қадар барча ҳудудларда катта ёшдаги шахсларнинг фунционаллиги баҳолаш тизими жорий этилади. Қуйидагича ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда: • амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади ҳамда беморнинг касаллигидан келиб чиқиб ўзгарувчан даволаниш муддатлари белгиланади; • эксперт комиссиялари томонидан касбга, таълимга, спортга тавсия бериш, вақтинча меҳнатга лаёқацизлик варақасининг муддатини узайтириш ҳамда транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилаш тартиби бекор қилинади; • туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан эксперт комиссиялари томонидан тиббий ҳужжатларга таяниб ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилинади; • ногиронликни шахс соғлиғининг ҳолати ва фунционалликни баҳолаш натижалари асосида электрон тарзда белгилаш тартиби жорий этилади; • ихтисослаштирилган эксперт комиссиялари томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) Эксперт комиссиялари томонидан белгиланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin