26K28Telegramda ochish
Бозорлар Трампга суиқасд бўлмагандек реакция билан очилди Душанба, бозорлар очилиши билан ҳимоя активлари доллар ва олтиннинг қимматлашуви, Америка облигациялари даромадлилигининг ошиб кетиши юз беради, деган хавотир бор эди. Ҳозирча доллар индекси жума кунги даражада қолмоқда, олтин жума кунги максимумларга яқинлаша олгани йўқ (2 418 доллар). 10 йиллик облигациялар даромадлилиги эса 4,18%гача пасайган ҳам. Брент котировкалари 85 доллар атрофида қолмоқда. Эътибор қаратадиган сезиларли ўзгаришлар криптовалюталар билан юз бермоқда. Хусусан, охирги соатларда биткоин котировкалари 62 500 доллардан ошган (+4 000 доллар). Трампнинг ҳокимиятга қайтиши эҳтимолининг ортгани хусусан, анъанавий энергетика билан боғлиқ компаниялар акцияларининг қимматлашуви, хитой юани ва мексико песоси арзонлашувида кўриниши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin