
Автокредит ажратиш спекулятив ҳолатдан нормал ҳолатга қайтмоқда
Эски ласетти янгисидан қиммат бўлиши, олиб сотарлик яна авж олишини истаётган, бож/солиқ тўламай, чайқовчилик билан шуғулланаётган "маҳаллийлаштирувчи"лар автокредитлаш тўхтатиб қўйилгани ҳақида айюҳаннос солишни хуш кўришади.
Биринчидан, автокредитлаш тўхтагани йўқ, бунга муккасидан кетган банклар пруденциал қоидаларга ниҳоят амал қилишмоқда.
Иккинчидан, ўтган йилларнинг тегишли даврларида автокредит ажратиш динамикасида эътибори беринг: 2020 йилда 2,3 трлн.сўм, 2021 йилда 4,2 трлн.сўм, 2022 йилда 7,5 трлн.сўм, 2023 йилда 18,5 трлн.сўм ва ниҳоят 2024 йилда 8,9 трлн.сўм. Бошқача айтганда, 2023 йилдаги молиявий пирамидага айланган спекуляция тўхтаган, автокредитлаш эмас. Автокредитлаш энди нормал жараёнга қайтмоқда ва янада мақбуллашиши керак.
Учинчидан, спекулятив автокредитлаш микроқарзлар канали орқали давом эттирилмоқда. Бу бўйича янгича пруденциал ёндашув керак (қарз юки етарли эмас).
Давоми бор.
- https://t.me/the_bakiroo/7177@the_bakiroo