БҲМни йил давомида ўзгартирмаслик тажрибасига ўтишимиз керак
9 ой давом этган узун танаффус ва орада энергетик тариф шокларини бошдан кечиришдан кейин ойлик, пенсия ва нафақаларнинг индексация қилингани бу жуда яхши.
Даромадларнинг ўсиши харажатларнинг ўсишидан ортда қолмаслиги керак.
Айни вақтда, БҲМни йил давомида ўзгартирмаслик анъанасига ўтиш ҳақида ўйлашимиз зарур.
БҲМга боғланган уй-жой, автомашина олди сотдисини расмийлаштириш, жарималар, маъмурий йиғимлар, яъни моҳияти билан солиқ ёки мажбурий характерга эга тўловлар молия йили давомида ўзгармаслиги керак. Балки бу ишга 2025 йил бюджетидан қўл урилар.