Россияда коронавирусга чалиниш кескин "кўпая бошлаган"
Пандемия давридан кейин ҳам коронавирус муаммоси Россия каби тоталитар режимлар тарафидан жамоатчилик устидан назорат механизмига айланиб қолган. Қанақадир ёқимсиз қарор қабул қабул қилиш учун ёки ижтимоий кайфият салбий тарафга ўзгариши билан коронавирус масаласи кун тартибига олиб чиқилади.
Қарангки, Украина билан чегарада вазият ёмонлашиши билан Россияда коронавирус тарқалиши кескин кўпая бошлаган, бир ҳафта ичида касалланганлар сони қарийб 30%га ошган ва қарийб 10 мингтага етган. Касалланганларнинг учдан бири Москвада қайд этилган.
- https://xn--90aivcdt6dxbc.xn--p1ai/stopkoronavirus/v-rossii-za-nedelyu-vyzdoroveli-8777-chelovek/xn--90aivcdt6dxbc.xn--p1ai