24K38Telegramda ochish
160 млрд.долларлик ЯИМга қачон етамиз? Бугун Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгресси ўтказилди. Унда партиянинг ўтган 5 йиллик фаолияти таҳлили, истиқболдаги режаларини муҳакама қилинган. Партия ўз қадриятларига содиқ қолган ҳолда мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказиш, саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 45 млрд долларга етказиш ва 2,5 млн юқори даромадли иш ўринларини яратиш, келгуси 5-йилда иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Бундан ташқари, беш йилда камида 1 миллион фуқарони бозори чаққон касбларга ўргатиш, қўшимча 2,5 млн ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш, тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағлар ҳажмини 2 карра ошириш, “Ҳар бир оила ўз уйига эга бўлсин” деган шиорини татбиқ қилган ҳолда 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш каби ташаббуслар илгари сурилмоқда. Давлат хизматларининг камида 300 тасини (40 фоизини) хусусий секторга ўтказиш ва фуқароларнинг шахсий иштирокини 2 баробарга қисқартириш, маҳаллаларни “бир қадам” тамойили асосида фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиладиган масканга айлантириш, тадбиркорлар фаолиятига белгиланган ҳоллардан ташқари аралашгани учун мансабдор шахслар жавобгарлигини кучайтириш масалалари ҳам дастурда кўзда тутилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin