Шонли энергетиклар ёпиқ қарорга ҳавола беришганми?
Шонли энергетикларнинг "Қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш йўқ" дейилган кечаги кулгули баёнотида 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-222-сон қарорига ҳавола берилган.
Гап шундаки, бу қарор қонунчилик маълумотлари миллий базасида йўқ. Демак, ё ёпиқ, ё махфий. Балки шу баҳона ўша қарорни тўлиқ очиқларсизлар?
Ахир аҳоли ва бизнес бу қарорнинг маъно-мундарижаси билан таниш бўлмаса, қандай қилиб ижрога киришишади?