24K27Telegramda ochish
Истеъмолчилар манфаатлари учун Ҳар қандай технологик янгилик фирибгарларнинг эътиборидан четда қолмайди. Онлайн кредитлаш ҳам шу жумладан эди. Кредитлаш жараёнининг асосан онлайнга ўтиши ва карталар орқали триллионлаб пул айланиши муттаҳам фирибгарлар тузоғига тушаётганлар сонини кескин кўпайтирган. Бир қарашда вақтинчалик тартиб кредитлаш жараёнини секинлаштирадиган, қайсидир маънода имконлилик даражасини пасайтирадигандек. Лекин жорий қилинадиган чоралар фирибгарлар шу кунларда фойдаланаётган энг асосий кемтикларни ва тирқишларни ёпиши, шу билан бирга банкларнинг масъулиятини ҳам ошириши билан истеъмолчилар, айниқса етарли тайёргарлиги йўқ ёки осон манипуляцияга учраши ммукин бўлган янги мижозлар манфаатларига хизмат қилади. Хусусан, онлайн кредитлашда банклар лозим даражада текширув ўтказмаса, кредитни мижоз эмас, муттаҳам фирибгар расмийлаштираётганини аниқлай олмаса, банкларнинг жавобгарлиги белгиланади. Бошқача айтганда, совиш даври томонларга вақт ва қўшимча имконият беради. Истеъмолчи учун алданиб қолмасликка, банк учун унинг кредитларидан мижоз ниқобидаги фирибгарлар фойдаланмаётганини аниқлай олишга, зудтар антифрод чоралар кўришга.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin