34K118Telegramda ochish
Хато қарорларни хато қарорлар билан тузатиб бўлмайди Ўзбекистонда банклар балансидаги иссиқхоналар, қайта ишлаш цехлари ва музлаткичли омборларни ишончли бошқарувга беришмоқчи. Бу жудаям хато қарор, шунчалик хатоки ўзи хато бўлган аввалги хато қарорларнинг товони ва зарарини янада кўпайтиради. Муаммодан бехабар одам банклар балансида иссиқхона, цех ва омборлар қаердан келиб қолди, дейиши мумкин. 2017-2020 йилларда Ўзбекистон банклари оммавий равишда иссиқхоналар ва бу билан боғлиқ бўлган инфратузилма учун мажбурий равишда, ҳукуматнинг ва ҳокимтўраларнинг маъмурий босими остида юзлаб миллиард (ҳозирдаги қарздорлик триллионлаб) кредитлар ажратган. Кредитлар арзон бўлган, бюрократия бор жойда, табиийки ўғирлик бўлади, иссиқхона учун йўналтирилиши керак бўлган кредитларнинг анча мунча қисми меҳмонхона, кўп қаватли уйлар, савдога ҳам йўналтирилган. Келтирилган ускуналар, қурилиш, монтаж ишлари каррасига қимматлаштирилган. Бундай ҳолатда кредитни ўз вақтида сўндириб бўладими? Миллион долларлик кредитнинг амалда ярми иссиқхонага йўналтирилган бўлса, де факто 500 минг долларлик иссиқхонадан чиққан маҳсулот 1 миллион долларлик кредит мажбуриятларини ёпа оладими? Йўқ, албатта. Арзон ва деярли текин кредит берилаётганда биринчи навбатда ўғри муттаҳамлар пашшадек ёпирилади, иссиқхонани умрида кўрмаган фирибгарлар айниқса. Чиновниклар билан чатишиб кетган айрим лойиҳа ташаббускорлари, давлат мажбурлаб бераяптими, давлат ўзи воз кечворади қабилида иш тутган. Пандемия даврида ва ундан кейин иссиқхоналарнинг кредитлари камида уч марта реструктуризация қилинди. Натижаси бўлмади (фойдаси бўлмаслиги аниқ эди, шунчаки вақтдан ютишмоқчи бўлишди). Кейин бу аллақачон шалағи чиққан иссиқхоналарни банклар балансига олди (яна ихтиёрий мажбурий равишда). Орада шонли энергетикларнинг яратган газ муаммолари қўшимча баҳона бўлди (ҳамма ўғирликларни "списать" қилишга) Энди шу иссиқхоналарни "ишончли бошқарув"га топширишмоқчи. Ўзбекистонда ишончли бошқарув нима эканини ўғри олигархияга топширилган металлургия заводлари, ИЭСлар мисолида кўрган бўлсангиз керак. "Ишончли бошқарувчи" активнинг қолган қутган сувиниям сиқиб ичади, қарзларини оширади, таннархини шиширади ва уч йилда сўрилган, бир тийинга қимматга айлантирилган вайронани давлатга (бу ўринда банкка) қайтаради. Бу қийшиқ қарор ишга тушса, яна камида 3 йил вақт йўқотиш ва активларнинг нархини янада пасайтириш дегани. Шунинг учун, энг тўғри йўл банклар балансидаги иссиқхоналарни ва уларга боғлиқ инфратузилмани (цехлар ва омборхоналар) қанчага кетса шунчага аукцион орқали сотиш бўлиш керак. Бунда иссиқхона фаолиятини давом этиш мажбурият бўлмаслиги керак. Чунки бу талаб активнинг нархини туширади, жозибадорлигини ўлдиради. Бугунги энергетика посангиси бузилган реалликларда иссиқхона бизнеси умуман самарасиз, истиқболли ва рентабелли эмас.

Arxivda shunga yaqin