27K10Telegramda ochish
Ҳар йили 3 декабрь куни дунё бўйлаб ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши ва меҳнат бозорига қўшилиши учун кенг имкониятлар яратишга жиддий эътибор қаратилаётгани аҳамиятли. Мисол учун, “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳам ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратиш ва уларни ижтимоий ҳаётга интеграция қилиш йўналишида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Халқаро ногиронлар куни нафақат уларга ҳурмат ва эътибор билдириш, балки жамиятда ҳар бир инсон учун тенг имкониятларни яратиш муҳимлигини уқтирадиган сана сифатида катта аҳамиятга эга.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin