32K61Telegramda ochish
Дарсликлар табудаги мавзу, ижара эса ҳозирча йўқ 2019 йилдан кейин пайдо бўлган, кейин фақат кенгайиб бораётган табу мавзулардан бири бу —ҳар йили бюджетдан триллионлар йўналтириб “янгиланаётган”сингапурми ё сомалими стандартларидаги дарсликлар муаммоси. Ўтган йилдан бери биронта катта нашр бу мавзуга қўл уришни истамайди. Балки шуниси тинчдир. Балки триллионлар ишлаш учун болаларимиз устида ўтказилаётган соққа эксперимент оқибатлари саксон тўртинчи ренессанс вақтида кўтарилар. “Оғир дамлар эди” қабилида ҳеч қурса. Нима бўлгандаям, дарсликлар ижарасининг пулли бўлиши ҳақида ёзиш ҳозирча тақиқда эмас, шунинг учун савол қўйса, қўйишда давом этса бўлади. Айтиш керакки, сайлов-палов кампанияси пайтида на бир мандатли, на рўйхат бўйича номзодлар дарслик ижараси пулли бўлиши масаласини кўтармаган (Агар Алишер Қодир кўтарган бўлса, айтсин). Яъни, бунинг учун халқдан мандат олинмаган. Халқ ҳам дарслик ижараси пуллик бўлсин деб уларга мандат бермаган. Шундай экан, дарсликлар ижараси пуллик бўлиши ҳақида қарорга келинса, бу қарорнинг легитимлиги савол остида бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin