Ташаббусли бюджет ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади
2025 йил учун Очиқ бюджет лойиҳалари тақвими очиқланди.
Унга кўра, Ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Биринчи мавсум ғолиблари энг азиз байрамимиз Наврўз куни эълон қилинади.
Иккинчи мавсум эса 15 июлда бошланади. Ғолиб лойиҳалар энг улуғ байрамимиз Мустақиллик куни маълум бўлади.
- https://telegra.ph/file/fc282a90a0385bfb2b545.jpgtelegra.ph
- https://t.me/minecofinuz/10897@minecofinuz