32K76Telegramda ochish
🪖Yugur.uz платформасида январь ойининг энг кутилган оммавий югуруш мусобақаларидан бири - "Мен Ғолиб" мусобақасига рўйхатдан ўтиш амалга ошмоқда! "Мен Ғолиб" ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар кунини нишонлашга бағишланган. Тадбир 12 январь куни соат 10:00 да "Янги Ўзбекистон" боғида бўлиб ўтади. Ҳаваскор югурувчилар ва оилавий гуруҳлар 3 км масофани танлашлари мумкин, ўзини чинакамига синаб кўрмоқчи бўлганлар учун - 10 км масофа мавжуд 🤓! Старт пакетларининг нархи: ✔️3 км - 149 минг сўм ✔️10 км - 199 минг сўм ⏰Рўйхатдан ўтиш 10 январь куни охирида тўхтатилади! Старт пакетлари 10-11 январь кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача, Енгил атлетика федерациясининг ушбу манзилдаги биносида берилади: Ислом Каримов кўчаси, 98 А (мўлжал — "Пахтакор" стадиони). 🥇Байрам муносабати билан финалга етиб борган ҳар бир иштирокчи медал билан тақдирланади. Иштирокчининг старт пакетига: рақам, My Laps чипи, замонавий услубдаги бафф, узун енгли футболка, ҳамда рақамни маҳкам илиб қўйиш учун 4 та тўғноғич киради. 🪖Юртимиз ҳимоячиларининг жанговар руҳини қўллаб-қувватланг ва "Мен Ғолиб" мусобақасида иштирок этинг!🫡 ☎️Боғланиш учун: (+998)97 745-37-08 Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin