Фарғона водийсида охирги икки асрда Худоёрхон номи зўравонлик, саводсизлик ва калтабинлик символи бўлиб келган.
Қаердаки бирон бир инсоннинг на ақлига, на виждонига ва на қонун-қоидага мурожаат қилиб таъсир кўрсатиб бўлмаса, унга нисбатан Худоёрхон экансан, деб келинган.
Нафақат фарғоналиклар, бутун ўзбек халқи орзиқиб, сайтлар ва ижтимоий тармоқларни ҳар дақиқада янгилаб, кетишини, даф бўлишини кутиб турган ҳоким бугун кетса ҳам, у тарихда қолади, ўта ёвуз ном билан қолади. Халқ онги ва хотирасида зўравонлик, саводсизлик ва калтабинлик символи сифатида Худоёрхоннинг ўрнида қолади.