15K184Telegramda ochish
Қилинмаслиги керак ишлар қилинаётгани, қилиниши керак ишлар эса қилинмаётгани ҳақида Кризис айни авжига чиққан, икки оёқ бир этикка тиқилиб, ингичка узилиб, йўғон чўзилаётган мураккаб бир даврда четдан миллионлаб-миллиардлаб қарз кўтарамиз. Чунки бу миллионлаб-миллиардлаб қарзларнинг тўлови солиқ тўловчиларга, бу ҳақда ўйлаш эса ҳозирги эмас, келаси ҳукуматларга масала. Ўзимизда миллионлаб-миллиардлаб турадиган мулклар, активлар, Республика бойликларини ғирт текинга топширамиз. Бундан манфаат кимга? Кўр одам ҳам кўраяптику кимга манфаат эканини. Миллион-миллиард доллар турадиган актив ўзидан-ўзи текин активга айланиб қолмаслигини аҳмоқ ҳам тушунадику. Дарвоқе, 2020 йил 1- чорагида хусусийлаштиришдан маҳаллий бюджетларга бор-йўғи 700 минг доллар атрофида атрофида пул тушган. Ташқи қарзимиз эса чорагига 1 млрд. доллардан ошиб бормоқда.

Arxivda shunga yaqin