23K21Telegramda ochish
Startup Garage филиаллари водий вилоятларида ҳам очилмоқда Startup Garage лойиҳасининг филиаллари 4 февраль куни Наманган вилоятида (Наманган шаҳридаги “АлоқаБанк” биносида, Тўрақўрғон кўчаси, 75-уй), 5 февраль куни эса Фарғона вилоятида (Фарғона шаҳридаги “АлоқаБанк” биносида, Б.Марғилоний кўчаси, 69а-уй) тантанали равишда очилди. 6 февраль куни эса Андижон филиали очилиши кутилмоқда. AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage томонидан ташкил этилган ушбу лойиҳанинг асосий мақсади: • ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантириш; • мавжуд ғояларни “MVP” (кичик ишчи дастур) даражасига етказиш; • менторлар билан таъминлаш ва тажриба алмашиш; • стартапларни офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш; • банк экотизимига интеграция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш; • инвестициялар жалб қилишда амалий ёрдам бериш; • ички ва халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашиш. Жорий йил бошидан Startup Garage филиаллари очилган ҳудудлар 9 тага етди: Қашқадарё вилояти, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилояти, Навоий вилояти, Бухоро вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Наманган вилояти, Фарғона вилояти. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin