Ўзбекистон ҳақидаги форумларни агар кузатиб борсангиз аксар туристлар оммабоп бўлмаган валюталар билан боғлиқ курс фарқи ва сотишда қийинчиликларга дуч келмаслик учун Ўзбекистонга албатта чўнтакка доллар солиб бориш кераклигини бир-бирларига маслаҳат беришади.
Қариндошларни кўргани келганларни чиқариб ташласак, Ўзбекистон учун иккита туристик бозор бор: Бу Европа ва Жанубий-шарқий Осиёдан келадиганлар.
Осиёликларни қўя турайлик, Европадан келадиганлар ҳам ўзи билан доллар олиб келишни маъқул кўришади. Нега? Чунки Ўзбекистонда евро оммабоп эмас ва банклар ҳам одатда ўта ноқулай олиш ва ўта ноқулай сотиш курсларини таклиф этишади.
Ишонмасангиз, евро сотиб олиш ва евро сотиш бўйича Ўзбекистон банклари таклиф этаётган курслар билан қизиқиб кўринг. Гўёки улар евро сотиб олишни ҳам, евро сотишни ҳам истамайдигандек таассурот қолади.
Албатта банклар евро сотиб олгач, сотишни ҳам ўйлашлари керак. Лекин бу йўналишда ҳам негадир фаоллик сезилмайди. Масалан, Ўзбекистонда фақат битта банк еврода эмиссия қилинган халқаро пластик карталарни тақдим этади. Ўзбекистонликларнинг Европалик ҳамкорлар билан тузиладиган импорт шартномалари ҳам аксар ҳолларда долларда тузилади.
Хулоса шуки, аста-секинлик билан бўлсада, хорижий валюталардаги транзакцияларни диверсификациялаш ҳақида ўйлаш вақтиям келиб қолди назаримда.
@the_bakiroo