11K34Telegramda ochish
Эртага Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. Унда бош масала асосий ставкани қайта кўриб чиқиш. Бу борада энг юқорида қарорлар қабул қилиб бўлинган кўринади ва ҳатто кеча айрим анонслар ҳам ошкор қилинди. Эртанги йиғилишда балки кутилмаган воқеалар юз берар, балки қонунларимизда мустақиллиги ёзилган Марказий банк Бошқарувининг мустақил аъзолари асосий ставка бўйича ҳукумат маъқуллаётган позицияни қўллаб-қувватламас. Ким билади, дейсиз. Кўрамиз. Йиғилиш якуни бўйича онлайн-брифинг ўтказилиши кутилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin