13K22Telegramda ochish
Бугунги куннинг энг яхши хабари Марказий банкнинг асосий ставкани ўзгартиришсиз қолдиргани бўлди. Ҳозирги ўта ўзгарувчан макровазият ва яқин истиқболдаги мураккаб кутилмалар, иқтисодиётдаги давлатнинг улуши ва аралашуви ҳаддан зиёд юқорилиги, банк сектори давлат банкларининг назорати остида қолаётгани, қарз олувчиларнинг аксари самарадорлиги паст монополиялар ва давлат назорати остидаги субъектлар экани шароитида асосий ставкани пасайтириш худди курмакни ва бегона ўтларни суғориш каби иш бўлган бўларди. Дарвоқе, кеча кутилмаган қарор бўлиши мумкинлигига умид қилгандим. Мен иқтисодиётни рағбатлантириш учун асосий ставкани босқичма-босқич пасайтирилишига асло қарши эмасман. Лекин бунинг учун аввал давлат иқтисодиётдан кетиши, монополиялар жиловланиши, давлат банклари хусусийлаштирилиши лозим. Банк бозори ва унинг таркибий қисми - эркин кредит бозори мавжуд бўлмаган муҳитда асосий ставкани пасайтирилиши ё ҳеч қандай самара бермайди ёки зиёнли оқибатларни яратади. 10 минутдан кейин Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши якунлари ва унда қабул қилинган қарор юзасидан онлайн брифинги бошланади. Брифинг Ўзбекистон-24 ва Узрепорт каналларида жонли эфирга кетади. Ўтказиб юборманг

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin