Қулоқсизлик ҳақида
2009 йил октябрда Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати гуруҳ учрашувларининг охирги ўйинида Ўзбекистон Англия билан ўйнаган.
Бундан аввалги икки учрашувни Ўзбекистон мағлубият билан якунлаганди. Шунданми, нафрат сабабми ё эҳтиросми, агар Ўзбекистон Англияни ютса, қулоғимни шартта кесиб юбораман, деб гаров ўйнаб юборгандим.
77- минутда Нагаев гол уриб Ўзбекистонни олдинга олиб чиққан. Шу дақиқадан бошлаб, мен билан гаровда бўлган дўстлар пичоқ қайрашни бошлашган. Пичоқ 10 минутдан кўпроқ қайралган. Яхшики, охирги дақиқаларда инглизлар жавоб тўпини киритишган. Акс ҳолда Ван Гогдек қулоқсиз қолармидим.
Қиссадан ҳисса шуки, гаров ўйнаманглар, қулоқсиз қолманглар. Воқеликка ва эҳтимолий йўқотишларга ҳамиша тўғри баҳо беринглар.