26K26Telegramda ochish
🇺🇿🇴🇲Ўзбекистонлик тадбиркор аёлларнинг Ўмонда бизнес миссияси бўлди 25-28 февраль кунлари Ўзбекистон тадбиркор аёллари делегациясининг Ўмонга бизнес миссияси ташкил этилди. У ерда Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги имкониятларни ўрганиш мақсадида қатор учрашув ва музокаралар ўтказилган. Ташриф доирасида Ал-Савадига тур ташкил этилиб, у ерда Ҳинд океани узра Ўзбекистон байроғи эҳтиром рамзи сифатида кўтарилган. Сафар давомида нафақат расмийлик балки миллийлигимизни улуғлаш, анъаналарга бўлган ҳурмат ва аёлларимизга кўрсатилган эҳтиромни кўриш мумкин. Бу каби ташрифлар икки давлат муносабатларини янада мустаҳкамлайди. Шунингдек, тадбиркор аёлларнинг ишбилармонлиги ва тажрибаларини янада оширишга ёрдам беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin