29K22Telegramda ochish
Эксклюзив ҳуқуқ эгалари тийиб турилади Кеча эълон қилинган фармонда биз истеъмолчилар манфаати учун жуда муҳим бўлган қоидалар мавжуд (агар амалда ишлашни бошласа). Хусусан, энди эксклюзив ҳуқуқ эгаларининг нархлари (тарифлари), коэффициент, устама ёки рентабеллиги нархларни тартибга солиш давлат органи томонидан тийиб турилиши белгиланмоқда. Эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик субъектлари реестрига киритилган субъектларга: а) истеъмолчиларнинг зарур ҳажмдаги товарни ва лозим даражадаги сифатли товарни олишга бўлган ҳуқуқлари камситилишига йўл қўймаслик; б) товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгиламаслик; в) тегишли товарни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш имконияти бўла туриб, шартнома тузишни асоссиз рад этмаслик; г) нархларни давлат томонидан тартибга солиш қўлланиладиган товарлар учун белгиланган нархдан ортиқ ҳақ олмаслик, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар ёки бепул кўрсатилиши керак бўлган хизматлар учун ҳақ олмаслик талаблари қўйилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin