Саакашвилига яна 9 йил беришди
Грузиянинг собиқ президенти, давлат ва иқтисодий негизларни тубдан ўзгартирган ислоҳотчи Михаил Саакашвилига навбатдаги 9 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.
Саакашвили 2009-2012 йилларда 3,2 млн.долларлик бюджет маблағларини шахсий мақсадларда ишлатишда айбланган (автомобиллар ижараси, меҳмонхона, кийим, косметик хизматлар кабиларга).
Саакашвили 2021 йилдан буён қамоқда (6 йиллик ҳукм), янги ҳукм билан у қўшиб ҳисоблаш орқали камида 2030 йилгача қамоқда ўтириши керак. Унга қарши яна иккита маҳкама очилган.