
Соққа-синовлар ортидан Таглик импорти қулашда давом этмоқда
Муттаҳам монополист чайқовчилар фойдасига ўйлаб топилган соққа-синовлар ортидан таглик ва прокладкалар импорти қисқаришда давом этмоқда. Тагликларга талаб юқори даражада бўладиган март ойида импорт деярли икки каррага қисқарган.
Бошини қумга тиқиб олган Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги “мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш” дея ном олган лаборатория синовлари ким томонидан ва қаерда амалга оширилаётгани, маҳаллий ишлаб чиқарувчи (чайқовчилар) маҳсулотлари синовга тортилмаётгани борасидаги саволларни очиқ қолдирмоқда.
Бозорда нархлар ошмоқда, энг талабгир ассортиментда дефицит яққол кўрина бошлаган.
Албатта, бу каби халқни танловсиз талаш орқали бойишни кўзлаган зараркунанда ишларнинг ортида турган жажманларнинг қулоғи кўриниб тургани билан, уларга бўйича расмий идоралар суриштирув ва ўрганишлар олиб бормаса бефойда.
- https://customs.uz/uz/#customs.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9784@the_bakiroo