22K55Telegramda ochish
Марказдаги музейлар ўрни сотилиб кетиши эҳтимоли мени кўпроқ қўрқитади Сосискахонага айлантирилган Темир йўл музейи фаол жамоатчиликни хавотирга солгани ортидан янграган оқлама баёнотлар етарли эмасдек. Нима учун музей ўрнида айнан сосискахона ва аттракцион концепцияси танлангани, лойиҳа учун очиқ танлов ўтказилган ё йўқлиги, келишилган битим нархи ва шартлари каби саволларга олдинроқ ва кенгроқ жавоб берилиши керак эди. Гўёки 200 кишига етган мижозлар сосиска егани келаяптими ё тарихий техникани кўргани? Бу ҳам муҳим. Ахир музейда асосий мақсад сосиска сотиш эмаску, тўғрими? Энди қўрқувларга келсак. Темир йўл музейининг тиллага тенг ери атрофи аллақачон эгаллаб бўлинган. Музей ўрни ҳам қайсидир корчалоннинг кўзини ўйнатаётган бўлишини соқит қилиб бўлмайди. Шу маънода музейнинг сосискахонага айлантирилиши, кейинчалик бу жойни “прихватизация” қилиш учун многоходовочка’нинг бошига ҳам ўхшайди. Ахир вақт ўтиб, бу макон ижтимоий тафаккурдаги кўникиш туфайли музей билан эмас, сосискахона билан ассоциация қилина бошлайди. Йил ўтиб сосискахона ўрнида дом ё бизнес марказ қурворишга, сосискахонага ёндош музейни, айтайлик, Сергелига кўчириб юборишга бўлган муносабат ва эътирозлар кучи, албатта, аввалгидек бўлмайди. “Четга кўчириш ва ўрнини сотвориш” методичкаси фаол ишга тушган охирги йилларда нафақат Темир йўл музейи, балки марказдаги Амир Темур музейи, Санъат музейи, Ўзбекистон халқлари тарихи каби музейларнинг тақдиридан ҳам қўрқаман. Тийиб турувчи ҳеч нарса йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin