Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Тошкентда 25 июнь куни автопарк кондукторида коронавирус аниқланипти. Қайси автопарк, қайси маршрут, қайси кунлари ишга чиққан бу кондуктор - ҳеч қандай маълумот йўқ.
Нормал давлатда бундай ҳолда нима қилинади?
Нормал давлатнинг нормал Соғлиқни сақлаш вазирлиги энг аввало қурилиш гипсини тиббиёт гипси сифатида ишлатишга йўл қўймайди, кейин эса кондукторда коронавирус аниқланган заҳотиёқ, ўша соатларда бу ҳақда барчага очиқ ва ойдин, батафсил маълумот беради.
Жамоат транспорти кондукторида вирус аниқланса-ю, бу ҳақда 2 кун сукут сақлаш, ҳозирги эпидемия шароитида нима бу?
Яна 2 кун ўтиб, узуқ-юлуқ маълумотни худдики енгил ёмғир ёққандек арзимас воқеа сифатида санаб ўтиш нима бу? Ўша кондуктор ишлаган эҳтимолий маршрут ва автобусда, нечта фуқаро контактда бўлган? Уларнинг билишга, превентив тарзда яқинларини асрашга ҳаққи борми?
Мен тушунмадим, булар ўзи вирус тарқалишига қарши курашишаяптими ёки вируснинг тезроқ ва кенгроқ тарқалишидан манфаатдорми?
- https://t.me/ssvuz/1954@ssvuz