21K75Telegramda ochish
Рақамлаштиришда биз кўп жойларда оқсоқланяпмиз — тадбиркор Савдо-саноат палатаси ҳамда ИТ-компаниялар, контент провайдерлар ва давлат харидларида фаол иштирок этган тадбиркорликлар вакиллари иштирокида очиқ мулоқотда тадбиркор давлат идоралари рақамлаштириш бўйича ортда қолаётганини танқид қилди. Хусусан, у кўплаб давлат идоралари веб-сайтлари ҳалигача тест режимида ишлаётганига эътибор қаратган. «Ўзбекистонда кўп давлат идоралари веб-сайтлари ҳалигача тест режимида ишламоқда. Бирор сайтда на ишонч рақамлари, на давлат раҳбариятининг қабулхоналари бўйича боғланиш йўқ», дейди тадбиркор. Бундан ташқари, суд тизимида ҳам ўзи дуч келаётган муаммоларни гапириб, ижро вақарасини электрон шаклда олиш имконияти мавжудмаслигини айтмоқда. «Суд тизимида суд тугаганидан кейин ижро 4 ойгача чўзиляпти. Бу вақт ичида на МИБга боряпти. Бирорта ижро вақарасини электрон шаклда олганим йўқ. Ўзим югуриб 5 ойда оляпман», дейди у.

Arxivda shunga yaqin