21K85Telegramda ochish
Давлат харидлари тизими: долзарб муаммолар ва ҳақиқатлар IT-компаниялар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Гап яна – давлат харидлари ҳақида. Шу ерда Ассоциация раҳбари Анвар Муҳитдинов иккита жуда муҳим масалага тўхталди. Биринчи муаммо – кичик харидлар бўйича чиқаётган низолар фақат судда кўриб чиқилиши. Судга бориш — вақт, юрист, асаб… Илгари бу масалаларни махсус давлат комиссияси ҳал қиларди. Тез, аниқ, 100 миллион сўмгача бўлган шартномаларни бемалол кўриб чиқарди. Энди эса, кичик масала катта муаммога айланиб қолмоқда. Бу — тизимни секинлаштиради. Иккинчиси — хизмат кўрсатиш соҳасидаги тўғридан‑тўғри шартномалар. Ҳозирда фақат товарлар учун рухсат бор. Хизматчи борми, хизмат керакми — йўқ, фақат тендер, фақат бюрократия. Бу эса давлат корхоналари фаолиятида жиддий тўсиқлар яратмоқда. Ахир ҳар бир хизматни тендер қилиб бўлмайди-ку… Унутмаслигимиз керак, давлат харидлари тизими шунчаки портал эмас — бу реал иқтисодиёт, бу тадбиркорнинг эртанги куни. Демак, бу таклифлар шунчаки ғоя эмас — зарурат!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin