17K23Telegramda ochish
Ижро ҳужжатларининг ижроси қачон тезлашади? Савдо-саноат палатасида суд ва бошқа давлат органларининг тадбиркорликка оид ижро ҳужжатлари юзасидан очиқ мулоқот ўтмоқда. Ўзи шундай очиқ мулоқот керак эди. Чунки ижро ҳужжати оддий қоғоз эмас. Унинг ортида тадбиркорнинг маблағи, мулки, иш ўринлари ва бизнесининг кейинги тақдири турибди. Шунинг учун ижро жараёнидаги ҳар қандай кечикиш, ноаниқлик ёки ортиқча бюрократия хусусий сектор учун бевосита харажатга айланади. Мулоқотда тадбиркорлар дуч келаётган тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш механизмлари муҳокама қилинмоқда. Энди натижа айтилган фикрлар сони билан эмас, муаммолар қанчалик тез ва амалий ҳал этилиши билан ўлчанади. Мулоқотни жонли эфир орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Arxivda shunga yaqin