Шимол далдаси бензин нархини янада тезроқ оширишга навбатдаги баҳона бўлади
Охирги 3 йилда шимолдан импортга тўлиқ қарам қилинган Ўзбекистон учун Россия бензин экспортига қўйган чекловлар ўзи бусиз ҳам потираб ошаётган нархларга навбатдаги далда бўлади.
“Чекловлар ҳукуматлараро келишувларга оид эмас” қабилидаги энергобаёнотлар ҳар йили такрорланади, баёнотлар ортидан эса нархлар ошаверади, чунки келишув протоколларида 2-3 чўнтак компаниялар номи акс этган холос, квоталар ҳажми ҳам чекланган. Очиқ бозордан - тўғридан-тўғри ёки биржадан бензин харид қилиб импорт қилувчилар ўйиндан чиқиб туради.
Яъни ҳаммаси ҳар доимгидек аён, савол шуки, бу 80 бензин тақиқини яна чўзиб туришга тайёр баҳона бўладими ё йўқ?