Йўқ вазирлик ҳам баёнот берадими?
Марҳаматдаги 42-мактабга таъмирлаш учун маблағ ажратилганмиди? Қанча ажратилганди? Нега мактаб охирги 2 йилда фақат Ташаббусли бюджетга эланиб эшигини, ромини, фасадини ва бошқа камини тузатади? Янги вазир хоним бордими Марҳаматга? Кўрдими аҳволни кўзи билан? Ё облонодаги шотирлар гапи кифоями?
Олигархларга субсидия, бонкалар капиталига отнинг калласидек пул ажратишни эсдан чиқармайдиган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги нима дейди? Мактабларда шунақа мажбурий ишларнинг туб илдизи қолдиқ ва чала молиялаштиришда-ку.