Ҳаётимиз осонлашади
Қайд этилишича, янги ҳуқуқий режим орқали хусусий тадбиркорлар сони 1 млн.тага етади, нақдсиз тўловлар 20%га ошади, 5 трлн.сўмдан ортиқ айланма соядан чиқади.
"Кунлик тўлов" тажрибаси орқали ходимларни соатбай ва кунбай ёллаш имконияти пайдо бўлади (меҳнат бозорининг легаллашмаган жуда катта қисми ҳозирда соатбай ва кунбай фаолият кўрсатади, табиийки, қонунчилигимизда энг кам соатбай ва кунбай иш ҳақи белгиланади). Балки, кичик бизнес учун Face-ID орқали осонлаштирилган ходим ёллаш тизими ҳам бунга интеграция қилинар.
Содда қилиб айтганда, бу ўзгаришлар нима дегани?
Масалан, Фарҳод бозорига бориб, новвойдан нон, сутчи холадан қаймоқ, баққол амакидан гуруч, деҳқон тоғадан мева-сабзавот олиш ва нақд пулсиз, даҳмаза кўринадиган терминалсиз уларнинг электрон ҳамёнига тўлов қилиш мумкин дегани. Уйга сантехник, электрик ё боғбон чақириб, машинани устага тузатиб, ҳисоб-китобни сонияларда амалга ошириш дегани (новвой, сутчи, деҳқон, сантехник, электрик, боғбон ва уста расман ишли, расман даромадли бўлиши дегани). Ишим осон бўлсин, даромадим очиқ бўлсин, қўлим ва тилим узун бўлсин деганга омон-омон замон бўлади, дегани.
- https://t.me/the_bakiroo/9556@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/10657@the_bakiroo