22K76Telegramda ochish
Депутат ва сенаторлар Иқтисодиёт ва молия вазирини, Ҳисоб палатаси раисини сўроққа тутишадими? Яқин бир ҳафта ичида 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома парламентга Ҳисоб палатасининг хулосаси билан киритилиши керак. Бу депутат ва сенаторлар учун бюджет муалллифлари ва назоратчиларига саволлар бериш учун қулай фурсат бўлади. Масалан, халқ вакиллари "хусусий қўллар ясаётган" авторақам ва техпаспорт учун 68 каррагача қимматлаган тўловларнинг қанчаси бюджетга тушаётгани, қандай ва нима мақсадларда ишлатилаётгани ҳақида сўрашлари мумкин. Ёки бўлмасам, Ҳисоб палатасидан сўралса, авторақам ва техпаспорт учун аждарҳо тўловларнинг қанча қисми "хусусий шерик орқали" Дубайдаги ҳисобларга қараб оқаётгани, бу қандай схемалар экани, асл бенефициарлари ҳақидаги саволларга жавоб олса бўлса керак. Ахир улар давлат ва бюджет маблағлари қўриқчиларику. Худди шунингдек, депутат ва сенаторларимизга UzIMEI ва маркировкалаш учун тушаётган триллионлаб тўловларнинг схема-сарҳисоби ҳам қизиқ бўлса керак. Ҳарқалай, масалан, шунақа антиқа схемалар билан халқдан ўлпон ундириш юз берганида Британия, Япония ё Германия парламенти депутатларига қизиқ бўларди. Фаол жамоатчилик, тили қисилмаган матбуот жавоб олмагунча қўймасди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin