Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш идоралари Vigour Export МЧЖ билан август ойида (!!) етиб келадиган кислород концентраторларини сотиб олиш тўғрисидаги шартномалар тузишда давом этаётган бир вақтда Хитойдан марказлашган тартибда 1300 дона концентратор келтирилди.
Келтирилган концентраторлар минглаб инсонларнинг ҳаётини асраб қолади, миллат ва мамлакатнинг миллиардлаб маблағларини ҳам.
Дарвоқе, матбуот ва ижтимоий тармоқларда шунча муҳокама ва эътирозли саволларга қарамай, кеча Бухоро вилоят Вобкент ва Пешку туманлари тиббиёт бирлашмалари Vigour Export МЧЖдан яна кислород концентраторлари сотиб олиш бўйича янги шартнома тузишган.